olimlar.yozmanutq.uz

Olimlar.yozmanutq.uz

Абдуваҳоб Мадвалиев

Мадвалиев Абдувахоб Патахович 1947 йил 15 апрелда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилди. 1970 йил Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган. Ва шу йили меҳнат фаолиятини ўрта мактабда дарс беришдан бошлаган. 1972-1991 йилларда Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти лаборанти, катта лаборанти, кичик илмий ходими, илмий ходими, катта илмий ходими бўлиб ишлаган. 1991-1998 йилларда Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институти илмий котиби бўлиб ишлаган.

1998-2016 йилларда Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, 2016-18 йилларда Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими ва 2018 йилдан бошлаб Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири лавозимларида фаолият юритган.

Адабиётлар

Aлиев Aбдуғани

Алиев Абдуғани Юсупович 1922 йилда Тошкентда туғилган. 1939 йилда ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент Қишлоқ районига қарашли 31-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1940—43 йилларда у Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқийди. 1943—45 йилларда мактабда, 1945—48 йилларда эса Хоразм Давлат педагогика ииститутида ишлайди, бу ерда эски ўзбек тили, ўзбек тили тарихи ва ўзбек диалектологияси предметларидан дарс беради; маълум вақт ўзбек тили ва адабиёти кафедрасига мудирлик ҳам қилади.

Олим 1948 йилдан Наманган педагогика институтида дастлаб ўқитувчи, кейинроқ доцент вазифаларида ишлаган.

А.Ю.Алиев 1954 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасини сиртдан ўқиб тугатди.

Азим Ҳожиев

Азим Ҳожиев 1933 йилда Тошкентда туғилди. 1950 йилда Калинин районидаги 10- мактабни аъло тугатиб, 1951 йилда Ўрта Осиё Давлат университети филология факультетига ўқишга кирди. Ўқишни 1956 йилда тамомлаб, ўзбек тилшунослиги кафедрасида аспирантурада қолди. А. Ҳожиев талабалик йилларидаёқ «Ҳозирги замон ўзбек тилида қўшма сўзлар ва сўз бирикмалари», «Яна қўшма сўзлар ҳақида» каби қатор илмий мақолалар яратишга муяссар бўлган эди.

1960 йилда у академик В. В. Решетов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек тилида ҳозирги замон феъли» номли кандидатлик диссертациясини, 1968 йилда эса кўп йиллик текширишларини якунлаб, докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Айюб Ғуломов

Ўзбек тилшунослигининг кўзга кўринган намояндаларидан Айюб Ғуломович Ғуломов 1914 йилнинг май ойида Тошкентда кустар-сарроч оиласида туғилди.

1928 йилда ўрта мактабни, 1932 йилда Покровский номли рабфакни, 1936 йилда эса кечки педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини муваффақиятли тугатиб, ўша йилнинг ўзида аспирантурага кирди, 1940 йилда проф. А. К. Боровков раҳбарлигида «Ўзбек тилида аниқловчилар» деган мавзуда кандидатлик диссертацияси ёқлади; бу илмий иш ўша йилиёқ алоҳида нашр этилди.

А. Ғуломовнинг педагогик фаолияти 1930 йилдан бошланган. У 1930—33 йилларда бошланғич ва ўрта мактабларда, 1934 йилда педагогика техникумида дарс берди.

Акбар Ахмедов

Акбар Ахмедов 1934 йилнинг 4 январида Тошкентда хизматчи оиласида дунёга келди. 1951 йил у Бўка районидаги ўрта мактабни битиргач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетига ўқишга кирди.

1956 йил институтни имтиёзли диплом билан тамомлаб, ЎзССР Давлат-ўқув педагогика нашриётида редактор, 1959-60 йилларда эса ЎзФА Тил ва адабиёт институтининг фонетика секторида илмий ходим бўлиб ишлади. 1965 йил “Ҳозирги замон ўзбек тилида сўроқ гаплар” мавзусида кандидатлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади.

Александр Константинович Боровков

Атоқли турколог ва шарқшунос, Ўзбекистон (1943) ва СССР (1958) Фанлар академияларининг мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1943), профессор (1935) А. К. Боровков ўзбек тилшунослигининг ривожланишида етакчи роль ўйнаган олимлардан биридир.

А. К. Боровков 1904 йилнинг 16 мартида Тошкентда ишчи оиласида туғилди, бошланғич, ўрта ва олий маълумотларни ҳам шу ернинг ўзида олди. У 20 ёшидан бошлаб Ўрта Осиё Давлат музейида илмий ходим, Ўрта Осиё Давлат университетининг медицина ва қишлоқ хўжалик факультетларида ўзбек тили ўқитувчиси вазифаларида ишлади, айни пайтда университетнинг шарқ факультетида таҳсил ҳам кўрди.

1928 йилда университетни муваффақиятли тугатиб, Ленинград Давлат университетида ўзбек ва уйғур тилларидан дарс бера бошлади, шу давр ичида СССР Фанлар академиясининг Тил ва тафаккур институти аспирантурасида ҳам ўқиди.

Алибек Рустамов

Филология фанлари доктори (1967), профессор (1968) Алибек Рустамов истеъдодли олимлардан биридир.
У 1931 йилда Тошкент областининг Янгийўл шаҳрида туғилди. Ўрта маълумотни Янгийўлдаги Навоий номли мактабда таълим олди.
Алибекнинг ўзбек тилшунослигига, айниқса, тил тарихи ва шаркшуносликка бўлган қизиқиши уни 1949 йилда Тошкент Давлат университети Шарқ факультетига олиб келди. Бўлажак олим талабалик йилларидаёқ эрон, афғон, тожик, араб, инглиз ва рус тилларини ўрганишга жиддий киришди, бу тилларни ҳатто чоғиштирма аспектда ўргана борди.
Ўқишни имтиёзли диплом билан тугатган Алибек Рустамов 1955—57 йилларда мазкур университетнинг филология факультетида лаборант ва ўқитувчи бўлиб ишлади.

Андрей Николаевич Кононов

Атоқли турколог, филология фанлари доктори (1948), профессор (1950), СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1958), Туркия лингвистик жамиятининг фахрий аъзоси (1957) А. Н. Кононовнинг номи ҳақли равишда Е. Д. Поливанов, К. К. Юдахин, В. В. Решетов, А. К.Боровков, Э. В. Севортян каби улкан тилшунослар номи билан бир қаторда туради.

Андрей Николаевич ўзининг илмий-лингвистик ҳамда педагогик ҳаётининг салмоқли қисмини ўзбек тилшунослигининг ривожига бағишлагаи ажойиб ўзбекшунос ҳамдир.

А. Н. Кононов 1906 йил 27 октябрда Петербург (Ленинград) да дунёга келди; ўрта мактабни 1924 йилда тугатиб, Ленинград заводларидан бирида ишлай бошлади, 1926—30 йилларда эса Ленинград Жонли шарқ тиллари институтида (бу ўқув юрти 1928 йилдан бери Ленинград Шарқшунослик институти деб аталади) усмонли турк тиллари разряди бўйича таҳсил кўрди, уни муваффақият билан тугатгач, шу институтнинг ўзида турк тили бўйича дастлаб (1931 йилда) штатсиз ассистент, кейинроқ эса (1932—38 йиллар давомида) ҳақиқий ўқитувчи сифатида хизмат қилди.

Менглиев Бахтиёр Ражабович

Mengliyev Baxtiyor Rajabovich

Mengliyev Baxtiyor Rajabovich 1965-yil 20-noyabrda Qashqadaryo viloyati Dehqonobod tumanida tug‘ilgan. Mengliyev Baxtiyor Rajabovich 1990-yilda Termiz davlat universiteti o‘zbek filologiyasi fakultetini bitirib, shu yildan Termiz davlat universitetida o‘zbek tilshunosligi kafedrasi o‘qituvchisi sifatida faoliyatini boshlagan.

1991-1994-yillarda Buxoro davlat universiteti aspiranturasida tahsil olgan. 1994-1996-yillarda Qarshi davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi katta o‘qituvchisi; 1996-1998-yillarda Qarshi davlat universiteti O‘zbek tilshunosligi kafedrasi mudiri sifatida faoliyat yuritgan. 1998-2001-yillarda Buxoro davlat universitetida doktorantura o‘tagan.

Виктор Васильевич Решетов

В. В. Решетов совет тилшунослигида салмоқли ўрин тутган лингвистлардан биридир. В. В. Решетов 1910 йил 23 мартда Тошкентда туғилди. 1926 йилда мактабни тугатгач, Ўрта Осиё Давлат университети шарқ факультетининг туркология бўлимига ўқишга кирди, бироқ, шарқ факультетини эмас, балки педагогика факультетининг тил ва адабиёт бўлимини тугатди, чунки 1931 йилда шарқ факультети педагогика факультетига айлантирилган эди (кейинчалик бу факультет Душанбега кўчирилди)

Факультетни битиргач, унга олий ўқув юртларининг рус гуруҳларида ўзбек тили ва рус бўлмаган гуруҳларда рус тили ўқитувчиси ихтисоси берилди. Бу икки профилли ихтисос В. В. Решетовнинг бутун илмий-педагогик фаолиятига таъсир қилди. Натижада унинг кўп асарлари икки тилда босилди.

В. В. Решетовнинг педагогик фаолияти 1929 йилдан бошланган: у талабалик давридаёқ Ўрта Осиё Давлат университети қошидаги ишчилар факультетига ўқитувчи қилиб тайинланган эди, айни пайтда шу факультет кечки бўлимининг ўқув ишларига мудирлик ҳам қиларди.

Ғайбулла Саломов

Саломов Ғайбулла Тожиддинович 1932 йил 17 мартда Самарқанд областининг Хатирчи районида хизматчи оиласида туғилган; 1950 йилда райондаги А. С. Пушкин номли ўрта мактабни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини мактабда ўқиб юрган даврида бошлаган: «Пахтакор» газетасида техник секретарь (1948—49), бирмунча вақт масъул секретарь вазифасини бажарган (1950). 1951—56 йилларда Алишер Навоий номли Ўзбекистон Давлат университети (ҳозирги СамДУ) филология факультетининг талабаси бўлган.

Ғанижон Абдураҳмонов

Ғанижон Абдураҳмонов ҳозирги етакчи тилшунос олимлардан бири. У филология фанлари доктори (1960), профессор (1966), Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1968).

Ғанижон Абдураҳмонов 1925 йилда Фарғона шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. У шаҳардаги 1-ўрта мактабни тугатгач, 1942 йилда Улуғбек помидаги Фарғона Давлат педагогика институтининг Тил ва адабиёт факультетига ўқишга киради ва уни 1946 йилда имтиёзли диплом билан тугатади

1950 йилда проф. Улуғ Турсунов раҳбарлигида (Самарқанд Давлат университетида) «Ҳозирги замон ўзбек тилида субстантивация» деган мавзуда кандидатлик диссертациясини ёқлайди.

1956—58 йиллар давомида Фарғона педагогика институтида тил кафедраси мудири, директор муовини, директор вазифасини ўтовчи ва директор вазифаларида ишлаб келди.

Ғози Олим Юнусов

Ғози Олим ўғли 1893 йил Вятск губерняси, Буби қишлоғида туғилган. Унинг отаси Олим Юнус ўғли Тошкентдаги Волга-Камский тижорат банкида хизмат қилиб, Россия империясининг фахрий фуқароси эди.

Ёш Ғози дастлаб қишлоғидаги Абдулла Буби мактабида Губайдулла Буби қўлида ўқиган. Сўнг 1909-13 йилларда Туркияда Истанбул педагогика институтида ўқиди. Айни пайтда Бухородан Истанбулга келган Фитрат, Атоулла Хўжаев, Мазҳар Бурҳонов, Аҳмаджон Махсум ва Муқумиддинбеклар, шунингдек, хоразмлик Бегжон Раҳмон, тошкентлик Шоҳид Эсон Мусаев, Холид Саидлар танишади.

1913 йил Истанбулда олий педагогика институтини тугатган Ғози Олим Юнусов Қоҳирадаги Ал-Азҳар мадрасасига киради. Унда бир йил ўқигач, 1914 йил Туркия таълим вазирлиги маъмурлари Рифъатбей ва Азизбейлар ёрдамида таҳсилни Германияда давом эттиришга эришади.

Видео лавҳалар

Millatimiz fidoyilari: G'ozi olim Yunusov

Гулнора Гулямова

Гулнора Якубовна Гулямова 1959 йилда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. Тилшунослик равнақига улкан ҳисса қўшган икки заҳматкаш олим, узоқ йиллар ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетида фидокорона меҳнат қилган таниқли тилшунос филология фанлари доктори Ёқуб Ғуломов ҳамда Тошкент давлат техника университети “Тиллар” кафедраси профессори Нурпошша Ғуломоваларнинг қизи Гулнорахон ўрта мактабни олтин медаль, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини имтиёзли диплом билан битирди.

1982-85 йилларда “Ҳозирги ўзбек адабий тили” кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлади. 1985-88 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Президиумида илмий-ташкилий бўлим катта инспектори, Беруний номидаги Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотлари қўмитасининг катта инспектори лавозимида меҳнат фаолиятини давом эттирди.

Гулчеҳра Рихсиева

Гулчеҳра Шавкатовна Рихсиева 1971 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида хизматчи оиласида туғилди. 1988 йилда мактабни олтин медаль билан тамомлаб, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. 1993 йилда университетни имтиёзли диплом билан битириб, Зангиота туманидаги ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлай бошлади.

1996 йил Г.Рихсиева Тошкент вилояти педагогик ходимлар малакасини ошириш институтининг “Туркий тиллар” кафедрасига катта ўқитувчи лавозимига ишга таклиф қилинди. Шу йили ЎзМУнинг аспирантурасига ўқишга кирди.

Дурдона Лутфуллаева

Дурдона Лутфуллаева 1965 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида туғилди. Отаси – Ўзбекистон халқ ҳофизи Эсон Лутфуллаев фарзандларининг руҳиятига мумтоз санъат, халқ оғзаки ижоди, она тили, миллий қадриятларга кучли муҳаббатни сингдириб улғайтирди.

Тошкент шаҳридаги 236-мактабни битириб, Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. 1988 йилда университетни имтиёзли диплом билан битириб, йўлланма асосида Тошкент вилояти Давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқитувчилик фаолиятини бошлади.

Дурдона Худойберганова

Дурдона Сиддиқовна Худойберганова 1960 йилда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. 1977 йилда мактабни битириб, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетига ҳужжатларини топширганида оддий абитуриент эмас, балки мамлакатга танилган шоира эди.

Университетни битиргач, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг кундузги бўлим аспирантурасига ўқишга киради.

Ёқуб Ғуломов

Ёқуб Ғуломович Ғуломов 1926 йилда Тошкентда ҳунарманд-сарроч оиласида туғилди. 1942 йилда 110-ўрта мактабни, 1947 йилда Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ТошДУ) нинг филология факультетини, 1950 йилда шу университет аспирантурасини тугатди, 1955 йилда проф. В. М. Насилов раҳбарлигида кандидатлик диссертацияси ёқлади.

Ё. Ғуломов бирмунча вақт техникумларда дарс берган, 1949 йилдан бошлаб эса Тошкент (собиқ Ўрта Осиё) Давлат университетининг тилшунослик кафедрасида ишлаган. 1958 йилда унга доцентлик унвони ҳам берилган.

Ёрқинжон Одилов

Одилов Ёрқинжон Рахмоналиевич 1979 йилнинг декабрида Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилди. 2001 йил Қўқон давлат педагогика институтининг бакалавриатини муваффақиятли тамомлаган. 2002 йилдан бошлаб Учкўприк туманидаги ўрта мактабда дарс беришни бошлади.

2008 йилда Қўқон давлат педагогика институти магистратурасига ўқишга кирди ва 2010 йилда тугатди. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти тадқиқотчи-изланувчиси, 2015-16 йилларда мазкур институтнинг кичик илмий ходими, 2017-18 йилларда етакчи илмий ходими, 2018 йилдан бошлаб Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири лавозимида ишламоқда.

Ёрмат Тожиев

1940 йил 5 майда Фарғона вилоятида туғилган. 1974 йилда у "Ўзбек тилида эга эканлик, эга эмаслик маъноларини ифодаловчи аффикслар синонимияси" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1991 йилда олим "Ўзбек тилида аффикслар синонимияси" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1967 йилдан у ТошДУ ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири лавозимларида ишлаб келган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими.

Зариббой Дўсимов

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Зариббой Дўсимов 1946 йил 20 майда Хоразм вилояти Манғит тумани (ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани) Қиличбой қишлоғида зиёли оиласида туғилди.

1968-71 йилларда ЎзР ФА Тил ва адабиёт институтининг диалектология секторида лаборант, илмий ходим лавозимларида ишлади. 1970 йилда А.Ишаев раҳбарлигида “Шимолий Хоразм топонимлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 24 ёшида фан номзоди илмий даражасини олиш ўша давр учун ноёб ҳодиса эди.

Зокир Маъруфов

Зокир Маъруфович Маъруфов 1912 йилда Тошкентда бинокор-ишчи оиласида туғилди. 1931 йилда И. В. Сталин номидаги педагогика техникумини тугатиб, бошлангич мактабда (Ғузор районининг Жингичка қишлоғида) ўқитувчилик қилди; 1932 йилда ЎзССР Халқ маорифи комиссарлиги қошидаги Маданий қурилиш илмий текшириш институти (УзНИИКС) аспирантурасининг тайёрлов курсида ўқиди; мазкур курсни тугатгач, 1934 йилда Ўзбекистон Фанлар комитети қошидаги аспирантурага киради. 1937 йилда аспирантурани тугатиб, Ўзбекистон Фанлар комитети Тил, адабиёт ва тарих институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлай бошлади.

У 1947 йилнинг 16 майида СССР Фанлар академияси Шарқшунослик институти Илмий советида «Ўзбек тилида сифатларнинг қиёсий даражалари» мавзусидаги кандидатлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва шу йилдан бошлаб Ўзбекистон Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтида катта илмий ходим, сўнг ҳозирги замон ўзбек тили, диалектология ва экспериментал фонетика секторларининг бошлиғи сифатида ишлаб келди.

Зулхумор Холмонова

Зулхумор Холмонова 1969 йилда туғилди. 1985 йилда мактабни “аъло” баҳоларга битириб, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. Университетни имтиёзли диплом билан битирган ёш мутахассисни устозлари “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасига ишга таклиф қилишди.

1999 йилда у филология фанлари доктори, профессор Шавкат Раҳматуллаев раҳбарлигида “Шайбонийхон” достони лексикаси” номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Тез орада доцентлик илмий унвонига ҳам эришди. Зулхумор Холмонова “Умумий тилшунослик ва компьютер лингвистикаси” кафедрасининг доценти сифатида “Бобурнома”нинг лексик тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида иш олиб борган ва муваффақиятли ҳимоя қилган.

Адабиётлар

Зуҳра Мирахмедова

Зуҳрахон Мирахмедова 1952 йилда Хитой Халқ Республикасининг Ғулжа шаҳрида туғилди. 1970 йилда Тошкент шаҳридаги 92-мактабни битирди ва ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетига ўқишга кирди. У 1975 йилда университетни муваффақиятли битириб, ЎзФА Тил ва адабиёт институтининг терминология бўлимига ишга кирди.

Зуҳра Мирахмедова 1994 йилда филология фанлари доктори, профессор Ренат Дониёров раҳбарлигида “Ўзбек тилининг анатомик терминологияси” мавзусида диссертация ёқлади.

Иномжон Расулов

Иномжон Расулов 1925 йилда Қўқон шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1938 йилгача ўрта мактабда (5-синфигача), 1938—40 йилларда қишлоқ хўжалик рабфакининг тайёрлов курсида, 1940—42 йилларда эса Қўқон шаҳридаги ўқитувчилар институтининг тил ва адабиёт факультетида ўқиди. Институтни имтиёзли диплом билан тугатгач, факультетда ўзбек тили ўқитувчиси қилиб олиб қолинди.

Педагог-олим ишлаб туриб, 1946 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг сиртқи бўлимини ҳам муваффақиятли тугатди ва институт олимлари, хусусан, проф. А. Ғ. Ғуломов тавсияси билан Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасига қабул қилинди.

Ирисали Тошалиев

Тилшунос, услубшунос олим Ирисали Тошалиев Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғида 1940 йилнинг биринчи январида таваллуд топган. 1960 йили Ўрта Осиё давлат университетининг филология факультетига ўқишга киради. Олий ўқувни муваффақиятли тамомлаб, иш фаолиятини Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институти луғат секторида бошлади.

1972 йили “Ҳозирги ўзбек адабий тилида киритма конструкциялар” мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, филология фанлари номзоди илмий даражасини олди. Доцент И.Тошалиев 1984 йил сентябридан то умрининг охиригача 20 йилдан ортиқ услубият ва таҳрир кафедрасининг мудири лавозимида ишлаб келди.

Видео лавҳалар

Константин Кузьмич Юдахин

Атоқли шарқшунос ва турколог олимлардан, ўзбек тилшунослиги ва диалектологиясининг асосчиларидан бири, филология фанлари доктори, профессор К. К. Юдахиндир. У Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1952), Қирғизистон ССР Фанлар академиясининг академиги (1955), Қирғизистонда хизмат кўрсатган фан арбоби.

Константин Кузьмич Юдахин 1890 йилда Орск шаҳрида туғилди. Унинг ёшлиги асосан Авлиёота (ҳозирги Жамбул шаҳрида) ўтди. Бу ерда бўлажак олимнинг ўзбеклар, қирғизлар ва қозоқлар билан ҳамиша бирга бўлиши унинг турк тиллари бўйича яхшигина билим ва кўникма олишига сабаб бўлди.

Лола Каримова

Лола Каримова 1941 йилнинг августида Тошкент шаҳрида туғилди. 1961 йил педагогика билим юртини имтиёзли тугатиб, Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетига ўқишга кирди. 1966-1969 йилларда аспирантурада таҳсил олди ҳамда 1969 йилдан мазкур факультетда ўқитувчилик фаолиятини бошлади.

Лола Каримова ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг “Ўзбек тилшунослиги”, “Таржима назарияси” кафедраларида доцент лавозимида ишлади. 1991 йил Тошкент давлат юридик институти ташкил қилингандан бошлаб у мазкур институтнинг “Ўзбек тили” кафедрасини бошқарди.

Маъруфжон Юлдашев

Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович 1973 йил 12 мартда Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган. 1990 йилда Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги 5-ўрта мактабни кумуш медалга тамомлаб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кирган. 1996 йилда Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини имтиёзли дипломга тамомлаган.

1996-2010 йилларда Низомий номидаги ТДПУ “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида ўқитувчи, доцент ва профессор лавозимларида ишлаган. 2010-2017 йилларда Туркия Республикасининг Эге университетида “Замонавий туркий тиллар ва адабиёт” кафедраси доценти; 2017-2018 йилларда Алишер Навоий номидаги ТДЎТАУ Ахборот-ресурс маркази директори

Мавжуда Наримонова

Мавжуда Наримонова 1940 йилда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. Мактабни “аъло” баҳоларга битиргач, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетига ўқишга кирди. 1962 йилда университетни имтиёзли диплом билан тугатди ва ўқитувчиликка тавсия этилди. 1964-67 йилларда аспирантурада ўқиди, 1971 йилда профессор Айюб Ғуломов раҳбарлигида “Ўзбек тилида сифатдошнинг синтактик хусусиятлари” мавзусидаги диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилди.

1990-94 йилларда “Табиий факультетларда ўзбек тили” кафедраси мудири лавозимида ишлади. Шу вақт мобайнида унинг ташаббуси билан биринчи марта ҳар бир гуруҳ учун (география, геология, кимё, физика, математика факультетлари) соҳага оид ўқув дастурлари ва қўлланмалар тайёрланди.

Мазлума Асқарова

Тилшунос олима Мазлума Асқарова ўз соҳасида ўзбек аёлларидан етишган биринчи фан доктори (1963) ва профессоридир. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965), СССР Педагогика фанлари академиясининг мухбир аъзоси

М. Асқарова 1924 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ишчи оиласида туғилди. 1932 йилда Октябрь районидаги 53- мактабга ўқишга кирди. 1933— 37 йилларда болалар уйида тарбияланиб, ўз ўқишини давом эттирди. 7-синфни тугатгач, 1-педагогика билим юртида ўқий бошлади. Билим юртини 1940 йилда тугатиб, Тошкент Давлат педагогика ўқитувчилар институтининг тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1944 йилда институтни тамомлаган М. Асқарова ЎзССР Маориф министрлигининг буйруғи билан шу институтнинг ўзбек тилшунослиги кафедрасида аспирант қилиб қолдирилди

Мақсуда Содиқова

Мақсуда Содиқова 1925 йилда Тошкентда туғилди, 1942 йилда Киров районидаги 5-мактабни, 1948 йилда Тошкент Давлат педагогика институти тил ва адабиёт факультетининг кечки бўлимини тугатган. 1950—60 йилларда А. С. Пушкин номли Тил ва адабиёт институтининг луғат секторида дастлаб лаборант, кейинроқ кичик илмий ходим бўлиб ишлади; 1960 йилдан мазкур институтнинг ҳозирги замон ўзбек тили ва нутқ маданияти секторида ишлаб келмоқда

У 1963 йилда филология фанлари доктори С. Иброҳимов раҳбарлигида «Ўзбек тилида ранг-тус билдирувчи сўзлар» мавзусида кандидатлик диссертацияси ёқлаган.

Олима Тил ва адабиёт институти коллективи тайёрлаган «Русча-ўзбекча луғат» (беш томлик), «Ўзбекча-русча луғат» (бир томлик), «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (1-том) каби китобларнинг ёзилишида муаллиф сифатида қатнашган.

Мамлакат Жўрабоева

Мамлакат Жўрабоева 1944 йил 30 апрелда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилган. 1960 йилда мактабни олтин медаль билан битириб, Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факультетига ўқишга кирди. 1967 йил мазкур университетда ўқитувчиликни бошлайди. 1975 йилда “Ўзбек тилида аффиксал омонимия” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Илмий раҳбари филология фанлари доктори, профессор Айюб Ғуломов, расмий оппонентлар эса филология фанлари доктори, профессор Ш.Раҳматуллаев ва доцент Р.Қўнғуровлар бўлган. Диссертация мавзуси бўйича “Совет туркологияси” журналида рус тилида “Об аффиксальной омонимии в тюркских языках на материале узбекского языка” мақоласи эълон қилинган.

Видео лавҳалар

Мамлакат Жўрабоева

Машкура Туропова

Машкура Шукуровна Туропова 1943 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1960 йида у мактабни медаль билан битириб, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетига ўқишга кирди. 1972 йилда академик Ш.Шоабдурахмонов раҳбарлигида “Ўзбек шеваларида гап бўлаклари тартиби” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Тил ва адабиёт институтида фанга бахшида ўтган 25 йиллик умрининг мазмуни, тинимсиз изланишлар натижаси “Тошкент области ўзбек шевалари”, “Ўзбек шевалари синтаксиси”, “Ўзбек шевалари лексикаси”, “Андижон вилояти ўзбек шевалари луғати” каби илмий асарларда ўз аксини топди.

Маърифатхон Шоиноятова

Маърифат Шоиноятова 1937 йилда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Мактабни олтин медаль, Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини имтиёзли диплом билан битирди.1965 йил аспирантурага қабул қилинди. Атоқли ўзбек тилшуноси, профессор А.Ғуломов раҳбарлигида “Ўзбек халқ шеваларида келишиклар” мавзусида номзодлик диссертациясини 1971 йилда ҳимоя қилди.

1966-75 йилларда Ўзбек тилшунослиги кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи вазифаларида ишлади. 1976 йилдан Таржима назарияси кафедрасига ўқитувчиликка ўтди.

Муанбар Аъламова

Тўхтамурод Пирмуҳаммад аълам ўғли (Тўғрул) ва Қумриниса Назар қизининг иккинчи фарзанди бўлмиш Муанбар Аъламова 1939 йил 3 апрелда Тошкент шаҳрининг Қорасарой кўчасида туғилди. Хат-саводини мактабгача лотин алифбосида онасидан ўрганиб чиқарди. 1946 йилда 33-тўлиқсиз ўрта қизлар мактабига ўқишга кирди. 1954 йилдан қизлар ва ўғил болаларнинг бирга ўқишига ўтилди ва у ўқишини 14-мактабда давом эттирди.

1956 йилда мактабни кумуш медаль билан тамомлаб, Ўрта Осиё давлат университетининг ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. Талабалик йилларидан бошлаб таржимага ҳамда илмий изланишлар олиб боришга қизиқди

Муҳаббат Қурбонова

Муҳаббат Қурбонова 1965 йилнинг кузида Хоразмда зиёлилар оиласида туғилди. Унинг илк устози – отаси – адабиёт муаллими Матёқуб ҳожи Қутлимуродов бўлди. Бўлажак олима 1983 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетига ўқишга кирди. Университетни имтиёзли диплом билан битириб, илмий изланишларини давом эттирди.

Аспирантурада таҳсил олди. 1993 йилда профессор Карим Назаров раҳбарлигида “Фитратнинг тилшунослик мероси” мавзусидаги кандидатлик диссертациясини ёқлади. Муваффақиятли ҳимоядан сўнг “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлай бошлади.

Насим Маматов

Насим Маматович Маматов 1919 йилда Фарғона область Ленинград районида туғилди. Бошланғич маълумотни қишлоқда олди. 1937 йилда Қўқондаги Пахтачилик рабфакини битириб, Тошкент Давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирди.

1939 йилнинг охирида институтнинг 3-курсидан ихтиёрий равишда Қизил Армия сафига кирди; Улуғ Ватан урушининг фронтида бўлди, жанговар хизматлари учун бир орден, уч медаль ва қўмондонликнинг қатор ташаккурномаларини олди.

Неъмат Маҳкамов

Atoqli tilshunos olim Ne’mat Mahkamov 1951-yil 9-oktabrda Samarqand viloyatining Nurota tumanida tavallud topgan. 1968-yilda tumandagi 1-sonli o‘rta maktabni a’lo baholar bilan tamomlab, 1969-1974 –yillarda Toshkent davlat universiteti (hozirgi Milliy universitet)ning o‘zbek filologiyasi fakultetida tahsil olgan.

1974-yildan O‘zbekiston Fanlar akademiyasi Til va adabiyot institutida katta laborant sifatida o‘z faoliyatini boshlagan Ne’mat Mahkamov kichik ilmiy xodim (1976-1983), katta ilmiy xodim(1983-1986; 1988-1991), yetakchi ilmiy xodim (1991-1999) lavozimlarida samarali mehnat qilgan.

Низомиддин Мамадалиевич Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудовни халқимиз кўп йиллардан бери ўзбек тили ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш олим, кўп йиллик тажрибага эга раҳбар, меҳрибон устоз сифатида яхши билади ва эъзозлайди.

Низомиддин Маҳмудов 1951 йил 9 январда Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой қишлоғида туғилди. 1968 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 1-ўрта мактабни олтин медаль билан тугатди. 1969–1974 йилларда Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг ўзбек филологияси факультетида ўқиди. 1974–1981 йилларда Тошкент давлат маданият институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи лавозимларида ишлади.

Олим Усмон

Доцент Олим Усмон (Олим Усмонович Усмонов) ўзбек тилшунослигининг етук вакилларидан биридир. У 1912 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида деҳқон оиласида туғилди; 1930 йилда Самарқанд педагогика техникумини, 1940 йилда эса Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти тил ва адабиёт факультетини тугатди. 1935—38 йилларда ЎзССР ФА А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтида аспирантурада ўқиган.

Олим Усмоннинг ўзбек тилшунослиги соҳасидаги фаолияти 1937 йилдан бошланади. Ўша йили у республика матбуоти саҳифаларида ўзбек тилшунослигининг актуал масалалари юзасидан қатор мақолалар билан чиқади.

Отаназар Мадраҳимов

Отаназар Мадраҳимов 1921 йилда Хоразмнинг Хива шаҳрида санъаткор оиласида туғилди. Бошланғич таълимни Хивада олди, сўнгра Хивадаги билим юртида (1938 йилгача), 1938— 40 йилларда эса Урганчдаги ўқитувчилар институтида ўқиди. 1940—42 йилларда Хива районининг Оржоникидзе номли колхозида мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1942—45 йилларда фронтда бўлди.

1945—49 йилларда Хоразм Давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетида ўқиди, ўқишни тугатгач, шу институтнинг ўзида ўқитувчи қилиб қолдирилди. 1951—54 йилларда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасида таҳсил кўрди

Равшанхўжа Расулов

Ravshanxo‘ja Rasulov istiqlol davri o‘zbek tilshunosligining yirik vakili, sermahsul nazariyotchi olim, filologiya fanlari doktori (1989), professor (1990). Ravshanxo‘ja Rasulov 1946-yilda Toshkent shahrida tug‘ildi. 1965-yilda maktabni tugatdi. 1965-1970 yillarda O‘zMU (sobiq ToshDU)ning o‘zbek filologiyasi fakultetida o‘qidi. 1975-yilda “Alpomish” dostonida so‘zlar orasidagi sintaktik munosabatning ifodalanishi” mavzusida nomzodlik, 1989-yilda “O‘zbek tilidagi holat fe’llari va ularning valentligi” mavzusida doktorlik dissertasiyasini himoya qildi.

Ravshanxo‘ja Rasulov o‘zbek tilshunosligining leksikologiya, semasiologiya, leksikografiya, sintaksis, umumiy tilshunoslik, nutq madaniyati va o‘zbek tili fanlari bo‘yicha fundamental tadqiqotlar yaratgan olimdir.

Раъно Сайфуллаева

Филология фанлари доктори, профессор Раъно Рауфовна Сайфуллаева 1949 йил зиёли оилада туғилди. Ўзбек тилшунослигининг икки улуғ дарғаси, отаси – филология фанлари доктори Абдурауф Сайфуллаев, онаси – филология фанлари номзоди, доцент Фароғат Убаева меҳри эътиборида улғайди. 1956-1966 йилларда ўрта мактабда таълим олди. 1972 йил ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетини имтиёзли диплом билан битирди.

1970 йилдан “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида лаборант лавозимида иш бошлади. 1983 йилда улуғ олим Айюб Ғуломов раҳбарлигида “Ҳозирги ўзбек тилида содда гаплар синонимияси” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. Олима 1992 йилда “Ҳозирги ўзбек тилида қўшма гапларнинг формал-функционал талқини” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.

Ренат Дониёров

Ренат Дониёров Қашқадарё вилояти Косон туманининг Гувалак қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, 1953 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат университети (ҳозирги Самарқанд Давлат университети)нинг филология факультетига ўқишга кирди. Университетни имтиёзли тугатган Р.Дониёров 1958-59 йилларда Деҳқонобод туманида она тили ва адабиёти, ҳатто ҳарбий хизмат фанларидан дарс берди.

1959 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтидаги ўз фаолиятини лаборантликдан бошлади. 1967 йилда “Ўзбек тилига ўзлашган русча байналмилал шахс номлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақият билан ҳимоя қилди.

Собир Баҳриддинович Усмoнов

Собир Баҳриддинович Усмoнов – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Илмий котиби – филология фанлари номзоди, доцент. У 1957 йилнинг 5 январида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги сўлим “Мойбулоқ” даҳасида таваллуд топган.

Самарқанд давлат университетини аъло баҳоларга тамомлагач, 1979 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йўлланмаси билан Жиззах давлат педагогика институтида ўз фаолиятини бошлади. 1985-88 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси А.С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтининг аспирантурасида таҳсил олди.

Саодат Муҳамедова

Filologiya fanlari doktori, рrofessor Saodat Xudoyberdiyevna Muhamedova 1970-yil 13-martda Toshkent shahrida ziyolilar oilasida tugʻilgan. Oʻrta maktabni tugatgach, 1987-yilda ToshDU (hozirgi OʻzMU) oʻzbek filologiyasi fakultetiga oʻqishga kirgan va 1992-yilda mazkur fakultetni muvaffaqiyatli bitirib, mehnat faoliyatini Toshkent viloyati Zangiota tumanidagi 43-maktabda oʻqituvchilikdan boshlagan.

1994-yilda ToshDU (hozirgi OʻzMU) kunduzgi aspiranturasiga oʻqishga kirdi hamda 1999-yilda professor Miraziz Mirtojiyev rahbarligida “Oʻzbek tilida harakat feʼllarining predikativligi va valentligi” mavzusidagi nomzodlik dissertatsiyani yoqladi.

Сергей Николаевич Иванов

Сергей Николаевич Иванов таниқли турколог-ўзбекшунослардан бири филология фанлари доктори С. Н. Иванов 1922 йилнинг 11 апрелида Ленинградда ҳарбий хизматчи оиласида туғилди; ўрта маълумотни ҳам Ленинградда олди. 1940 йилда Совет Армияси сафига чақирилди

1941 йилда Артиллерия техника мактабини тугатиб, 1945 йилгача Улуғ Ватан урушида офицер бўлиб хизмат қилди. Ҳарбий хизматдан қайтгач, Ленинград Давлат университети Шарқ факультетининг турк тиллари филологияси бўлимига ўқишга кирди, уни 1951 йилда имтиёзли диплом билан битириб чиқди.

Сиддиқ Фузаилов

Cиддиқ Фузаилов 1927 йилда Тошкентда туғилди. 1942 йилгача шаҳардаги 76- мактабда ўқиб, сўнгра Тошкент облОНОси қошидаги муаллимлар тайёрлов курсини тугатди. 1943—48 йилларда Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетида, 1948—51 йилларда аспирантурада, 1953 йилда Москва Давлат университети қошидаги бир йиллик диссертантлар тайёрлов курсида ўқиди ва шу йили проф. В. М. Насилов раҳбарлигида «Ҳозирги замон ўзбек тилида равиш» мавзусида кандидатлик диссертацияси ёқлади.

Олим 1949 йилдан университет филология факультетида ҳозирги замон ўзбек тили курсидан дарс бериб келган. У 1957—61 йилларда филология факультетининг декани бўлиб ишлади.

Собир Иброҳимов

Ўзбек тилшунослигипинг етук намояндаларидан бири филология фанлари доктори (1961), профессор (1965) С. Иброҳимовдир. Собиржои Иброҳимов 1905 йил 21 декабрда Андижонда хизматчи деҳҳон оиласида туғилган. Унинг ёшлик даври Андижон районидаги Сарой қишлоғида ўтади.

С. Иброҳимовнинг отаси Иброҳим Ҳожи Тошмуҳаммад ўғли ўз замонасининг тараққийпарвар кишиларидан саналган: у олдин Қўқонда, кейин Бухорода таҳсил кўриб, хатмикарда бўлган, араб ва форс тилларини мукаммал ўрганган, илми фароиз (математика), грамматика, тарих, табобат илмларидан юқори даража билим олган ва хаттотлик саньатини яхши эгаллаган зиёли эди.

Сора Отамирзаева

Сора Отамирзаева 1932 йилда Наманганда туғилди. 1951 йилда Наманган педагогика техникумини имтиёзли диплом билан, 1955 йилда эса Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтипинг ўзбек тили ва адабиёти факультетини ҳам имтиёзли диплом билан тугатди

1957 йилгача шу институтда ўқитувчилик қилди; 1959—63 йилларда Ленинград Тилшунослик институтида проф. А. К. Боровков раҳбарлигида аспирантурада ўқиди; 1963 йилда эксперимент асосида ёзилган «Наманган шевасининг товушлар состави» мавзусидаги кандидатлик диссертациясини ёқлади.

Толиб Эназаров

Эназаров Толиб Джуманазарович 1961 йилнинг 11 июлида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Саксонкапа қишлоғида туғилган. 1981-1987-йилларда Тошкент давлат университетининг Ўзбек филологияси факультетида ўқиган. 1987 йилда ТошДУни имтиёзли диплом билан тугатиб, ЎзР ФА Тил ва Адабиёт институтининг диалектология бўлимида ишлаган.

1989-2016-йилларда ЎзМУда “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари, доцент вазифасини бажарувчи ва доцент бўлиб ишлаган.

Улуғ Турсунов

Ўзбек тилшунослигининг кўзга кўринган намояндаларидан бири профессор Улуғ Тошмуҳамедович Турсуновдир. У ЎзССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965).

Улуғ Тошмуҳамедович Турсунов 1905 йил 9 январда Қўқонда сартарош оиласида туғилди. 1919 йилгача отаси қарамоғида бўлди. 1919—21 йилларда (отаси вафотидан сўнг) Қўқондаги болалар уйида тарбияланди ва шу ернинг ўзида билим олди.

Фаттоҳ Абдуллаев

Етук олим, филология фанлари доктори, проф. Фаттоҳ Абдуллаев 1914 йилда Наманганда туғилди. Унинг ёшлик даври Қозоғистоннинг Авлиёота (ҳозирги Жамбул) шаҳрида ўтди. Бошланғич маълумотни ҳам шу ерда олди. Фаттоҳ Абдуллаев 1922 йилдан 1925 йилгача эски мактабларда ўқиди, 1925 йилдан совет мактабида таълим ола бошлади. 1930 йилда бошланғич мактабни тугатиб, Каттақўргон шаҳридаги А. Икромов номли педагогика техникумига ўқишга кирди.

Техникумни 1933 йилда муваффақиятли тамомлаган Ф. Абдуллаев 1934—39 йилларда Ленинград Давлат университетининг филология факультетида ўқиди, уни муваффақиятли тамомлаб, Тошкентга қайтди ва 1944 йилнинг ноябригача Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек тилшунослиги кафедрасида ишлади.

Фахри Камолов

Фахри Камолович Камолов 1907 йилда Туркистоннинг Сўзоқ қишлоғида туғилди. 1918—20 йилларда Сўзоқдаги болалар уйида тарбияланди. 1920—22 йилларда Туркистон шаҳридаги 5-қозоқ интернатида ўқиди, 1928 йилда Тошкентдаги ўзбек эрлар маориф институтини, 1934 йилда Маданий қурилиш институти аспирантурасининг тайёрлов курсини, 1937 йилда эса А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтининг аспирантурасини тугатди

1942 йилгача турли институтларда ўзбек тилидан дарс бериб келди, 1942—46 йиллар давомида эса Совет Армияси сафида офицер-журналист бўлиб хизмат қилди, «Совет жангчиси» фронт газетасининг редактори бўлди.

Хайрулла Исматуллаев

Хайрулла Ҳикматуллаевич Исматуллаев 1937 йилнинг 16 августида Тошкентда ишчи оиласида туғилди. 1955 йилда Тошкент шаҳар Октябрь районидаги Свердлов номли 41-ўрта мактабни, 1960 йилда эса Тошкент Чет тиллар педагогика институтининг инглиз тили факультетини имтиёзли диплом билан тамомлади.

1960—61 йилларда ЎзССР «Ўрта ва олий мактаб» Давлат нашриётида (инглиз тили бўйича редактор вазифасида), 1961 йилнинг январидан декабригача Тошкент Чет тиллар педагогика институтида юқори курслар учун «инглиз тили кафедрасининг ўқитувчиси лавозимида хизмат қилди.

Ҳавохон Қаҳҳорова

Ҳавохон Қаҳҳорова 1946 йилда Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1961 йилда ўрта мактабни битириб, Тошкентдаги хотин-қизлар билим юртига ўқишга кирди. Уни 1964 йилда имтиёзли диплом билан битириб, Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетига ўқишга қабул қилинди. Университетни тугатгач, уни “Умумий тилшунослик” кафедрасига ўқитувчиликка тавсия этишди.

1980-1985 йилларда университет аспирантурасининг аввал сиртқи, кейин кундузги бўлимида ўқиди. 1985 йилда йирик тилшунос, профессор Ш.Раҳматуллаев раҳбарлигида “Абдулла Қодирий фразеологияси” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади, кейинроқ доцентлик илмий унвонига эга бўлди.

Ҳалима Йўлдошева

Ҳалима Йўлдошева 1947 йил Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1964 йил мактабни тамомлаб, Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетига ўқишга кирди. Уларга 3-курсда фонетикадан махсус курс ўқиган таниқли тилшунос олима Сора Отамирзаева Ҳалима Йўлдошевадаги қобилиятни сезади ва унга фонетикага оид адабиётлар билан танишиб боришни маслаҳат беради.

1969 йили Ҳалима Йўлдошева университетни муваффақиятли тугатиб, ЎзР Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти фонетика бўлимида лаборантликдан меҳнат фаолиятини бошлайди. 1971-73 йилларда собиқ Иттифоқ Фанлар Академияси Тилшунослик институти Ленинград (ҳозирги Санкт-Петербург) бўлимида стажёр-тадқиқотчи сифатида илмий изланишларини давом эттирди.

Ҳамид Неъматов

O‘zbek tilshunosligida hamda ona tili ta’limi borasida katta o‘zgarishlar o‘zbек lisonshunosligida o‘z maktabini yarata olgan olim, yoshlarning ardoqli murabbiyi, shogirdlari kamolini o‘zining baxti, iqboli deb bilgan ustoz, kamtarin va fidoyi inson, filologiya fanlari doktori, professor, “El-yurt hurmati” ordeni sohibi, O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan xalq ta’limi xodimi, O‘zbekiston maorifi a’lochisi NE’MATOV HAMID G‘ULOMOVICH nomi bilan ham bog‘liqdir.

Ne’matov Hamid G‘ulomovich 1941-yil 22-noyabrda Buxoro shahridagi Modarixon guzarida o‘z davrining ma’rifatli kishisi G‘ulomqodir Ne’matulloboy oilasida tug‘ildi.

Ҳамидулла Дадабоев

Ҳамидулла Арипович Дадабоев ўзбек тилшунослиги ва туркийшунослигининг фаол намояндаларидан бири сифатида илмий муҳитда ўз “мени”га эга. Серқирра олим илмий фаолиятининг асосий жиҳатини қадимги туркий тил, эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили ёдгорликлари тил хусусиятлари, уларда қайд этилган турфа соҳаларга доир лексик бойлик ва терминлар тизими тарихи, этимологияси, лексема ёки истилоҳлар маъно нозикликлари билан боғлиқ лингвистик ва экстралингвистик омилларни аниқлаш ташкил этади.

Унинг VIII-XIX асрларга хос тарихий, адабий-бадиий, илмий манбаларда қўлланган ҳарбий, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, социал, бож ва солиқ, дипломатия, илми нужум ва соҳалар терминологияси устида олиб борган бир қатор монографик тадқиқотлари, юздан ортиқ илмий мақолалари ўзбек тили тарихи қатори туркийшуносликда ҳам алоҳида саҳифа очди

Ҳусан Ғозиев

Ҳусан Ғозиев 1906 йилда Шаҳрихонда, ҳозирги Андижон областининг Москва районида туғилди. У 1940 йилда Тошкент Давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факультетини тугатди.

Олимнинг илмий-лингвистик фаолияти 1932 йилдан, педагогик фаолияти 1925 йилдан бошланган. У аспирантурани тугатгандан сўнг ЎзССР Халқ Комиссарлари Совети қошидаги Терминкомда, кейинчалик СССР Фанлар академияси Ўзбекистон филиалининг Тил, адабиёт ва тарих институтида (ҳозирги ЎзССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтида) ишлади.

Шавкат Раҳматуллаев

Шавкат Раҳматуллаев 1926 йилнинг 15 мартида Тошкент шаҳрида хизматчи оиласида туғилди. 1943 йилда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг ўзбек филологияси бўлимига ўқишга қабул қилиниб, 1947 йилда имтиёзли диплом билан битирди.

1947-50 йилларда мазкур факультетнинг ўзбек тилшунослиги кафедраси аспиранти бўлган. 1949 йилдан бошлаб ўзбек тилшунослиги кафедрасининг ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доценти, профессори лавозимларида ишлаган. 1968 йилдан 1993 йил сентябригача Умумий тилшунослик кафедрасининг мудири лавозимида ишлаган.

Шамсиддин Шукуров

Шамсиддин Шукуров 1931 йилда Қирғизистон ССРнинг Ўш шаҳрида туғилди. 1948 йилда Ўш Давлат педагогика билим юртини, 1950 йилда эса Ўш Давлат ўқитувчилар институтини тугатди. Талабалик йилларида ўқитувчилик ҳам қилди. 1955 йилда Ўрта Осиё Давлат университети филология факультетини тугатди.

Ш. Шукуров университетни тугатган йили СССР Фанлар академияси Тилшунослик институти аспирантурасига ўқишга кириб, 1960 йилда проф. Э. В. Севортян раҳбарлигида «Эски ўзбек тили ёзма ёдгорликларида феълнинг ҳозирги ва келаси замон формалари» номли мавзуда кандидатлик диссертацияси ёқлади.

Шоназар Шоабдураҳмонов

ЎзССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1968), филология фанлари доктори (1963) Ш. Шоабдураҳмонов ўзбек диалектологиясининг ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган етакчи шевашунос олимлардан биридир.

Ш. Шоабдураҳмонов 1923 йил 5 майда Тошкентда туғилди. 1940 йилда ўрта мактабни битириб, Тошкентдаги Низомий номли педагогика институтининг Тил ва адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1944 йилда институтни имтиёзли диплом билан тамомлаб, шу йилнинг ўзида Ўзбекистон ССР Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтига ўзбек тилшунослиги бўйича аспирантурага қабул қилинди.

Шукур Носиров

Шукур Носиров 1933 йил 5 январда Сирдарё областининг Жиззах районида хизматчи оиласида туғилди. 1952 йилда шу райондаги Ҳ. Олимжон номли педагогика билим юртини, 1957 йили Ўрта Осиё (ҳозирги Тошкент) Давлат университети филология факультетининг логика-психология бўлимини имтиёзли диплом билан тугатди.

Шундан сўнг Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институтига (ўзбек тили диалектологияси секторига) ишга кириб, дастлаб лаборант, кейинроқ кичик илмий ходим вазифаларида ишлади. 1961—64 йилларда ўзбек диалектологияси бўйича аспирантурада ўқиди.

Шуҳрат Кўчимов

Кўчимов Шуҳрат Норқизилович 1965 йил 20 апрелда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида хизматчи оиласида туғилган. У 1973-1983 йилларда Қамаши туманидаги 15-ўрта мактабда таълим олган. Ш.Кўчимов 1983 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти “Ўзбек ва қозоқ филологияси” факультетининг “Ўзбек филологияси” бўлимига ўқишга кирган. 1984-1986 йилларда Қуролли кучлар сафида Литва Республикасида ҳарбий хизматда бўлган. У 1986-1990 йилларда ТДПИ да ўқишини давом эттирди

Ш.Кўчимов 1990 йилда Низомий номли ТДПИ битирганидан сўнг шу институтнинг ўзида “Рус гуруҳларида ўзбек тили” кафедрасида ўқитувчи сифатида иш фаолиятини бошлайди ва филология фанлари доктори, профессор Н.М.Маҳмудов раҳбарлигида “Ўзбекистон Республикаси қонунларининг тили (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси асосида)” мавзусидаги номзодлик диссертацияси устида иш олиб боради.

Эргаш Қиличев

1940 йилда Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги Харгўш қишлоғида туғилган. 1956 йилда шу қишлоқдаги ўрта мактабни тугатган. 1958 йилда Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети филология факультетига ўқишга кириб, уни 1963 йилда имтиёзли диплом билан тугатган. 1967-1969 йиллар Тошкент Давлат университети қошидаги аспирантурани битирган. 1963 йилдан Бухоро Давлат педагогика (ҳозирги университет) институти ўзбек тилшунослиги кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, 1971 йилдан доцент, 1992 йилдан профессор лавозимларида ишлаб келмоқда.

1969 йилдан проф. Айюб Ғуломов раҳбарлигида «Садриддин Айний асарларида архаизм ва историзмлар» мавзуида филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

Эргаш Умаров

Эргаш Аъзамович Умаров 1940 йил 20 январда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилди. 1948-58 йиллари Тошкент темир йўли қарамоғидаги 40-сон ўрта мактабда аъло баҳолар билан ўқиди. 1958-63 йиллари Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)да таҳсил олди. 1964-68 йилларда Москвадаги Тилшунослик институтининг Ленинград бўлимида профессор А.Шчербак раҳбарлигида аспирантура курсини ўтади.

1968 йили Ленинград давлат университетининг шарқшунослик факультети қошидаги илмий кенгашда “Алишер Навоийнинг “Хазойинул-маоний” асаридаги фразеологизмларнинг лексик-грамматик хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини, 1989 йили ЎзР ФАнинг Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ихтисослашган кенгашда “Бадоеъ ул-луғат” ва “Санглоҳ” – лексикографик ёдгорликлар ва XV-XVIII асрлар эски ўзбек тилини ўрганиш манбалари сифатида” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.

Эргаш Фозилов

Эргаш Исмоилович Фозилов 1933 йил 10 мартда Тошкент областининг Янгийўл шаҳрида ишчи оиласида туғилди; 1952 йилда райондаги Алишер Навоий номли ўрта мактабни (олтин медаль билан), 1957 йилда М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ва шу университет қошидаги Шарқ тиллари институтини тугатди.

Талабалик йилларида акад. В. В. Виноградов, СССР Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Н. К. Дмитриев, проф. Н. А. Баскаков, проф Э. В. Севортян, проф. Т. М. Гранде, проф. А. А. Ковалев каби йирик шарқшунос олимлардан таълим олди. 1957—60 йилларда СССР Фанлар академиясининг Тилшунослик институти аспирантурасида проф. Э. В. Севортян раҳбарлигида таҳсил кўрди. 1961 йилда эса «Категория залога в узбекском языке в сравнительно-историческом освещении» деган мавзуда кандидатлик диссертацияси ёқлади.

Эрнст Бегматов

Эрнст Азимович Бегматов 1936 йилнинг 7 июлида Наманган областининг Тўрақўрғон районида педагог оиласида туғилди. Ёшлик йиллари Жанубий Қозоғистон областининг Туркистон районидаги Отабий қишлоғида ўтди. У 1954 йилда қишлоқдаги 5-ўрта мактабни, 1959 йилда эса А. Навоий номидаги Самарқанд Давлат университетининг филология факультетини тугатди.

1959—60 йилларда Самарқанд областининг Пойариқ районидаги 53- мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Кейинчалик Тошкентга келиб, 1961 йилнинг июль ойигача ЎзССР «Ўқитувчи» нашриётида ишлади. 1961 йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти ҳозирги замон ўзбек тили секторига кичик илмий ходим бўлиб ишга ўтди.

Усмонова Ҳуриниса Шараповна

Ҳуриниса.Усмонова

Профессор Усмонова Ҳуриниса Шараповна 1959 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида туғилган. 1990 йилда Наманган давлат университетини ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1994 йилда профессор Абдуҳамид Нурмонов раҳбарлигида “Мурракаб ном ва унинг гап тузилишдаги ўрни” мавзусида номзодлик диссетациясини ҳимоя қилган. 1996-2018 йилларда Наманган давлат университетида “Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, Ўзбек ва рус тиллари факультети декани ва университет Хотин - қизлар қўмитаси раиси вазифаларида ишлаган.

Абдували Бердиалиев

Ҳуриниса.Усмонова

Тожикистон ва Қирғизистон республикалари халқ маорифи аълочиси, филология фанлари доктори, профессор Абдували Бердиалиев 1939 йилнинг 10 мартида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятининг Киров (ҳозирги Бешариқ) туманида оддий деҳқон оиласида таваллуд топган.

1957 йили тумандаги Муқимий номли 17-сон ӯрта умумтаълим мактабини битиргач, шу йили С.М.Киров номидаги Ленинобод давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетига ӯқишга киради.

А.Бердиалиев фаолиятини 1966 йилнинг январь ойидан Ленинобод давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетида ӯзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчи сифатида иш бошлайди.

Аҳмад Ишаев

Аҳмад.Ишаев

Аҳмад ака бизнинг элдошимиз эди. Болалигимиздаёқ у ҳақда турли ибратомуз гаплар эшитганмиз. Жумладан, у ўзи ўқиган Манғит туманидаги Стрeлкoв нoмидаги ўрта мактабни кумуш мeдаль билан битказган биринчи ўқувчи эканлигини айтишарди.

Кeйинчалик у Ўзбeкистoн Фанлар aкадeмияси Тил ва адабиёт институтига ишга кириб, катта oбрў қoзoнганини бизга уқтиришар эдилар. Ҳали ҳамoн эсимда, Аҳмад ака таътилга кeлганларида, элимизда у кишини ҳар куни навбат билан мeҳмoнга чақиришарди.

Сабоҳат Солихўжаева

Сабоҳат.Солихўжаева

Сабоҳат Солихўжаева 1943 йилда Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Отаси Солиҳхўжа Ҳакимхўжа ўғли араб ва форс тилларини пухта эгаллаган, мадраса кўрган, дин илмининг етук билимдони бўлса-да, ўша замон зайли ила заводда ишлашга мажбур бўлганди.

1968 йилда университетни имтиёзли диплом билан битириб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти “Нутқ маданияти” бўлимида катта лаборант вазифасида ишлай бошлади.

1978-80 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги “Фан” нашриётида мусаҳҳиҳ бўлиб ишлади.

Сайёра Низомиддинова

 Сайёра Низомиддинова

Сайёра Низомиддинова 1935 йилда Андижон вилояти Москва районида хизматчи оиласида туғилди. 1950 йилда 1-ўрта мактабни, 1954 йилда Улуғбек номидаги Фарғона Давлат педагогика институтининг тил ва адабиёт факультетини имтиёзли диплом билан тугатди.

1955—58 йилларда ЎзССР Фанлар академиясининг А.С.Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти аспирантурасида ўқиди; 1961 йилда академик К. К. Юдахин раҳбарлигида “Ўзбек тилида сон” деган мавзуда кандидатлик диссертацияси ёқлади.

С. Низомиддинова 1966 йилгача А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтининг ҳозирги замон ўзбек тили секторида илмий ходим бўлиб ишлади. Кейин эса у Тошкент Давлат университетида ўзбек тилидан дарс берди.

Солиҳ Муталлибов

Солиҳ Муталлибов

Филология фанлари доктори, атоқли манбашунос ва таржимон Солиҳ Муталлибов 1900 йилда Тошкентда туғилди. Дастлаб мадрасада, сўнг 1917 йилда очилган муаллимлар курсида ўқиди.

1918—20 йилларда Жавҳарий-Форобий мактабида ўқитувчилик қилди. 1920 йилда Тошкентдаги 5-интернатда мудир бўлди, 1924 йилда деҳқонлар маҳалласи — Чиғатой дарвозада 6 та эски мактабни ёпиб, мадраса ва босмахона биноларида Бедил номли янги мактаб очди. Мактаб программасига мослаб ҳикоя ва қўшиқлар ёзди («Собирнинг ҳоли», «Хурофот қурбони», «Нега қўли яра», «Хом меваларни узманг», «Паррандаларга озор берманг» кабилар шулар жумласидандир).

Урак Лафасов

Урок Лафасов

Filologiya fanlari nomzodi, dotsent Urak Pazilovich Lafasov 1963-yilning 20-iyunida Qashqadaryo viloyati, Qamashi tumani, Adaq Jombo‘z qishlog‘ida tug‘ilgan. 1980-yili o‘rta maktabni bitirgan. 1981-yili Nizomiy nomli Toshkent davlat pedagogika institutining O‘zbek va qozoq filologiyasi fakultetiga o‘qishga kirgan.

1985-yili akademik Mazluma Asqarova rahbarligida “O‘zbek tilida modal so‘zlar” nomli diplom ishini himoya qilib institutni tamomlagan. U o‘rta maktabda, texnikumda, Toshkent agrar universitetida, Toshkent moliya institutida va O‘zFA Tilshunoslik institutida ishlagan. Hozir Toshkent davlat sharqshunoslik institutida faoliyat ko‘rsatmoqda.

Иристой Қўчқортоев

Иристой Қўчқортоев

Иристой Қўчқортоев 1936 йилнинг 5 июлида Қозоғистонда (ҳозирги Чимкент областининг Сайрам районидаги Қорабулоқ қишлоғида) колхозчи оиласида туғилди. 1953 йили қишлоқдагу 3-ўрта мактабни (кумуш медаль билан), 1958 йилда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини (имтиёзли диплом билан) тугатди.

1958— 60 йилларда ЎзССР Фанлар академиясининг А . С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтида кичик илмий ходим бўлиб ишлади; 1960—63 йилларда ТошДУ филология факультетининг тилшунослик кафедраси бўйича аспирантурада таҳсил кўрди; 1965 йилда Ш. У. Раҳматуллаев раҳбарлигида «Абдулла Қаҳҳорнинг фразеологик новаторлиги» деган мавзуда кандидатлик диссертацияси ёқлади.

Карим Назаров

Карим Назаров

Карим Назаров 1933 йил 15 сенгябрда Тошкент вилоятининг Калинин районидаги Қатортол қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1940—47 йилларда Навоий номли 18- мактабда (бунда 7-синфни тамомлаган), 1947—50 йилларда шу қишлоқдаги 19-ўрта мактабда, 1950—55 йилларда эса Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ТошДУ)нинг филология факультетида ўқиди.

1955—57 йилларда Сурхондарё вилоятининг Узун районидаги 1-ўрта мактабда она тили ва адабиётдан дарс берди, 1956—57 ўқув йилида шу мактабда илмий мудир, 1957— 58 йилларда эса Ушинский номли 4-мактабда директор бўлиб ишлади.

Миразиз Миртожиев

Миразиз Миртожиев

Миразиз Миртожиев 1927 йил 14 майда Тошкентда хизматчи оиласида туғилди. Бошланғич ва тўлиқсиз ўрта маълумотни Тошкентдаги Фрунзе номли 14-мактабда олди (1935— 1942). 1944—46 йилларда Тошкент ҳисобот ва иқтисод ўқув юртида ўқиб, ўрта маълумотли кредит мутахассиси бўлди.

М. Миртожиев 1953 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти сиртқи бўлимининг тил ва адабиёт факультетини тугатди. Шундан сўнг қатор мактабларда она тили ва адабиётдан дарс берди, бир қанча вақт «Ўзбекистон маданияти» газетасида ҳам ишлади.

Рихсиёр Саидова

Рихсиёр Саидова

Рихсиёр Саидова 1941 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1964 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини имтиёзли диплом билан битирди. Меҳнат фаолиятини Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги мактабда ўқитувчиликдан бошлади. Ҳам назарий, ҳам амалий билимга эга бўлган ёш мутахассисни илм олами ўзига чорлади ва 1967 йилда Ўзбекистон Давлат ахборот агентлигига ишга ўтди, у ерда устозларнинг маслаҳатлари билан илмий-тадқиқот билан шуғуллана бошлади.

Орадан икки йил ўтгач, ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида ўқитувчи лавозимида педагогик фаолиятини давом эттирди. 1970-73 йилларда аспирантурада ўқиди. 1975 йилда “Ҳозирги ўзбек адабий тилида илова” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Кейинроқ доцент илмий даражасига ҳам эга бўлди.

Фароғат Убаева

Фароғат Убаева

Фароғат Саидовна Убаева 1924 йил 8 июлда Самарқанд вилояти Қорадарё (ҳозирги Каттақўрғон) районининг Пайшанба қишлоғида туғилди. Бошланғич маълумотни отаси ёрдамида оилада олди, 1935—37 йилларда Бухородаги 15-педагогика билим юрти қошида ишлаб турган тайёрлов курсида, 1937—40 йилларда мазкур билим юртининг ўзида, 1940—44 йилларда эса Бухоро Давлат педагогика институтинииг тил ва адабиёт факультетида ўқиди.

Ўқишни аъло баҳолар билан тугатгач, институтнинг ўзбек тили кафедрасида ассистент қилиб қолдирилди, кўп ўтмай катта ўқитувчиликка ўтди.

Абдулҳамид Нурмонов

Абдулҳамид Нурмонов

Бўлажак олим 1942 йилда Андижон вилоятининг Ўрмонбек қишлоғида таваллуд топган. У ўрта мактабни тугатиб, Фарғона давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетида таҳсил олди. Ҳарбий хизматни ўтаб келгач, Андижон педагогика институти (ҳозирги АнДУ)га келди. Ушбу ўқув даргоҳидаги 35 йиллик фаолияти давомида А.Нурмонов ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчилигидан профессори даражасигача кўтарилди.

1974 йилда “Ўзбек тилидаги товуш ўзгаришларида экономия принципи” мавзусида номзодлик, 1983 йилда таниқли олим А.Ғуломов раҳбарлигида “Ўзбек тили синтаксисини система сифатида ўрганиш муаммолари” мавзусида докторлик диссертацияларини ёқлади.

Худойберди Дониёров

Абдулҳамид Нурмонов

Худойберди Дониёров ўзбек диалектологияси, таржима назарияси, адабиётшунослик ва ҳатто этнография соҳасида самарали меҳнат қилган истеъдодли олимлардандир.

У 1927 йилда Тошкент вилоятинипг Бекобод районидаги Уяс қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. 1943 йилда 3-Боёвут совхозидаги 5-тўлиқсиз ўрта мактабни тамомлаб, совхозда ишчи, кейинроқ (1944—46 йилларда) бошланғич синфлар ўқитувчиси бўлиб ишлайди, айни пайтда Тошкентдаги К. Маркс номли эрлар педбилим юртида сиртдан ўқийди. 1946—51 йилларда у Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат университети (ҳозирги СамДУ)нинг филология факультетида таҳсил кўрди, университетни имтиёзли диплом билан тамомлаб. М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети филология факультетининг шарқ филологияси бўлимига аспирантурага кирди. Бу ерда унга машҳур туркологлардан профессор Н. К. Дмитриев ва проф. Е. Э. Бертельслар раҳбарлик қилишди.

Акбаржон Матғозиев

Абдулҳамид Нурмонов

1934 йил 27 августда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида таваллуд топган. Мактабни битиргандан кейин Қўқон педагогика билим юртида, сўнгра Фарғона давлат педагогика институтида таҳсил олган.

1956 йили олий ўқув юртини имтиёзли диплом билан тугатгач, 1962 йилгача Олтиариқ ва Учкўприк туманларидаги мактабларда ўқитувчилик қилган.

1962 йилдан умрининг охирига қадар Фарғона давлат университетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, декан, илмий ишлар бўйича проректор лавозимларида меҳнат қилган.

Адабиётлар

Алижон Мамажонов

Алижон Мамажонов

А.Мамажонов 1946 йилнинг 22 сентябръ куни Фарғона вилоятининг Охунбобоев туманидаги Эшонгузар қишлоғида хизматчи оиласида таваллуд топди.

1964 йилда ўрта мактабни муввафақиятли битириб, она тили ва адабиёти ўқитувчиси тавсияси билан Фарғона давлат педагогика институти филология факулътетига ўқишга кирди.

Олий даргоҳда ўқиб юрган кезларида ўзининг илмга чанқоқлиги, намунали хулқи ва одоби билан академик Ғ.Абдураҳмонов, профессор А.Матғозиев, доцентлар Ҳ.Рустамов, К.Юсупов, И.Фармонов, Я.Зулфиев каби устозлар назарига тушди.

Адабиётлар

Муҳаммаджон Қодиров

Муҳаммаджон Қодиров

Муҳаммаджон Қодиров 1941 йил 22 октябрда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Деҳқонобод қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.

Тошкент давлат университетининг филология факультетини 1968 йилда аъло баҳоларга тугатгач, ўзбек тилшунослиги кафедрасида ишга қолдирилади.

Бир неча йил шу кафедрада лаборант ва ўқитувчи (1968-1980), катта ўқитувчи (1981-1982), доцент лавозимларида ишлади. 1989-1990 йилларда университетнинг гуманитар факультетлар “Ўзбек тили” кафедрасининг мудири, 1993-1996 йилларда “Умумий тилшунослик” кафедрасининг мудири, 1997 йилдан бошлаб “Ўзбек тилшунослиги” кафедрасида доцент лавозимида фаолият кўрсатди.

Адабиётлар

Шарифа Искандарова

Шарифа Искандарова

Шарифа Мадалиевна Искандарова 1963 йил 12 январда Марғилон шаҳрида хизматчи оиласида туғилган.

1970-1980 йилларда шаҳардаги 10-ўрта мактабда, 1980-1984 йилларда Фарғона давлат педагогика институти (ҳозирги ФарДУ) ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган.

1984 йили институтни имтиёзли диплом билан тугаллаб, Охунбобоев (ҳозирги Қўштепа) туманидаги 17-ўрта мактабда, сўнгра Марғилон шаҳридаги 9-ўрта мактабда она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган.

Адабиётлар

Раҳмонов Маҳфузулло

Раҳмонов Маҳфузулло

Раҳмонов Маҳфузулло 1943 йил 12 майда Ўш вилоятининг Новқат туманида туғилган. 1961 йилда мактабни тамомлаб, 1963 йилгача мактабда ишлаган.

1963 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетига ўқишга кириб, уни 1967 йилда имтиёзли диплом билан тамомлаган.

1967-1970 йилларда ўзбек тили тарихи мутахассислиги бўйича кундузги аспирантурада ўқиган.

Адабиётлар

Бекпўлат Умурқулов

Бекпўлат Умурқулов

1949 йил 25 мартда Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Мачай қишлоғида туғилди. 1966 йилда Бойсун туманидаги 1-ўрта мактабни тугатди.

Она тили ва адабиётига ҳавас уйғотган илк устозлари Мачай қишлоғидаги А.Икромов номли 46-мактабнинг она тили ва адабиёти ўқитувчиси Менгли Эргашев ва педагогика фанлари номзоди, доцент Жаббор Эсоновдир.

Самихон Аширбоев

Самихон Аширбоев

Самихон Аширбоев 1946 йил 18 апрелда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти Туркистон тумани Кориз қишлоғида таваллуд топди.

1953 йилда Туркистон шаҳридаги Тошкент темир йўлига қарашли 42-мактабнинг 1-синфига борди. 1960-1964 йиллар давомида Туркистон педагогика билим юртида таҳсил олди. Билим юртини аъло баҳоларга битириб, 1964 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти тарих-филология факультетининг ўзбек тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирди.

Иқтидорли талаба бўлганлиги ва институтни имтиёзли диплом билан битирганлиги туфайли 1968 йилда педагогика институти (ҳозирги университет)нинг умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси қилиб олиб қолинди.

Адабиётлар

Саттор Маҳматқулов

Саттор Маҳматқулов

Саттор Маҳматқулов 1942 йил 12 апрелда Олтинсой туманидаги Жобу қишлоғида туғилган. 1959 йилда Шўрчи районидаги 23-ўрта мактабни тугатиб, шу мактабда бир йил муаллим бўлиб ишлади.

1961 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология факультетига кириб, уни 1966 йилда муваффақиятли тугатди. Бир йил ҳарбий хизматда бўлган.

Йўлдош Абдуллаев

Йўлдош Абдуллаев

Йўлдош Абдуллаев 1926 йилда Тошкентда косиб оиласида туғилди. Ўрта мактабда ўқигач, 1940 йилда Тошкент Ўқитувчилар институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил кўра бошлади.

Институтни 1942 йилда тугатгач, Тошкент областининг Калинин районидаги 14, 16-мактабларда она тили ва адабиёт ўқитувчиси бўлиб ишлади, айни пайтда Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ТошДУ)нинг филология факультетида ҳам таҳсил олди. Университетни 1946 йилда тугатиб, ўзбек тил шунослиги бўйича аспирантурага кирди.

Адабиётлар

Раҳматулла Қўнғуров

Раҳматулла Қўнғуров

Раҳматулла Қўнғуров 1933 йилнинг 7 февралида ҳозирги Сирдарё вилоятининг Фориш районига қарашли Нурак қишлоғида туғилди.

1947 йилда қишлоқдаги етти йиллпк мактабни, 1951 йилда Жиззах районидаги Ҳамид Олимжон номли педбилим юртини, 1956 йилда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат университети (ҳозирги СамДУ)нинг филология факультетини имтиёзли диплом билан тугатди

Адабиётлар

Суюн Қораев

Суюн Қораев

Суюн Қораев 1925 йилда Сирдарё (ҳозирги Жиззах) вилояти Зомин туманидаги Тамтум қишлоғида таваллуд топди.

1947-52 йилларда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг география факультетини тугаллаб, 1952-1965 йилларда “Ўқувпеддав нашр” (кейинчалик “Ўқитувчи”) нашриётида муҳаррир, таҳририят мудири лавозимларида...

Адабиётлар